Мутакаллимларни баҳс қилишда бу йўлни танлашга ундаган нарсанинг икки омили бор: бири улар ақлнинг таърифини билмас эдилар. Иккинчиси ҳақиқатларни идрок этишдаги Қуръон тариқати билан файласуфлар тариқати орасини ажрата олмадилар. Ақлнинг таърифини идрок қила олмаганликлари уларнинг ақлга берган таърифларидан кўриниб турибди. Улар шундай деб айтганлари ривоят қилинган: «Ақл бу нафс ва идрокларнинг қувватидир». Бу маъно уларнинг қуйидаги сўзларида ҳам кўринади. «Ақл бу аъзолар саломат бўлган пайтда зарур нарсаларга илм тобе бўлган ғаризадир». Ёки айтардилар: «Ақл бу жавҳар бўлиб, ғайб нарсалар воситалар орқали, ҳис қилинган нарсалар мушоҳада орқали идрок этилади». Ёки айтардилар: «Албатта ақл бу нафснинг ўзгинаси». Ақлни бундай тушунган одам, уни мутлақ тизгинсиз қўйиб юбориши, турли масалаларни назарий жиҳатдан тартиблаштириб, ундан вужуди йўқ бўлган натижаларни чиқариб, бу натижани ақл асосида чиқарганлигини айтиши ажабланарли эмас. Шунинг учун уларнинг ақлий баҳсларида ҳеч қандай тўхтайдиган чегара бўлмади. Унга киришган ва натижаларга етган ҳар қандай баҳсни ақлий баҳслар, ақлий натижалар деб ҳисоблашар эди. Шунинг учун мўътазилаларнинг: «Оллоҳнинг азалий қудрати пайдо бўлувчи ишга боғланиши қудрат сифатини пайдо бўлувчи қилиб қўяди», дейиши ва бу баҳсни ақлий баҳс деб, натижаларини ақлий натижа деб айтишлари ажабланарли эмас. Худди шу вақтда аҳли сунна айтадики: «Оллоҳнинг қудратининг қилинаётган ишга боғланиши қудратни ўзгарувчи ёки пайдо бўлувчи қилиб қўймайди. Қудратни пайдо бўлувчи қиладиган нарса қудратнинг ўзгариши, ишнинг ўзгариши эмас». Буни улар ақлий баҳс ва ақлий натижа деб биладилар. Чунки ақл, ҳамманинг наздида, зарурий нарсаларга илм тобе бўлган ғариза ёки нафс эди. Демак, у ҳамма нарса ҳақида баҳс қилаверди. Агар улар ақлнинг маъносини тўғри тушунганда эди, воқеси бўлмаган нарсаларни бошқа нарсаларга боғлаб, уларни ақлий ҳақиқатлар деб номлаган, бундай фаразий баҳс ва назарий натижаларга киришмаган бўлар эдилар.
Аммо мутакаллимларнинг ақлий баҳсдаги Қуръон тариқати билан файласуфлар тариқатини ажрата олмаганликларига келсак, Қуръон ҳам, файдасуфлар ҳам илоҳият ҳақида баҳс қилди. Файласуфларнинг илоҳият ҳақидаги баҳслари мутлақ вужуд ва унинг зоти тақозо этган нарсалар ҳақида
81-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|